Қирғизистонда Сурия, Эрон ва Украинадан келган 170 га яқин муҳожир яшамоқда

Жаҳон 04 Февраль 2016 3858

Қирғизистонда айни вақтда 169 муҳожир, жумладан 106 нафар афғонистонлик, 50 нафар суриялик, 10 нафар украиналик, 2 нафар эронлик ва бир марокашлик яшамоқда

2015 йил натижаларига кўра, 2015 йилда 179 нафар хорижий фуқародан қочқин мақомини олиш бўйича 129 та илтимоснома берилгани қайд қилинган. Илтимоснома билан мурожаат қилган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ҳар ой Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Аксилтеррорчилик марказига жўнатиб турилади.

Қирғизистон 1996 йилда БМТнинг 1951 йилдаги "Қочқинлар мақоми ҳақида"ги коннвенцияси ва бу конвенцияга 1967 йилдаги протоколга қўшилган ва шу билан бошпана қидираётганлар ва қочқинлар билан ишлаш бўйича халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олган.

Ҳозирда Қирғизистонда сиёсий сабаблар, инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги бузилиши бўйича тақиб қилинаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ бўлганларга бошпана тақдим қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар