Туркия айни пайтда Сурияга ҳарбий ҳужум қилишга фаол бир тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков баёнот берди.

Унинг фикрича, “Туркия қуролли кучларининг фаол ҳаракатларга тайёрланаётгани белгилари борган сайин кўпроқ кўзга ташланмоқда”.

Шунингдек, генерал-майор Туркия қуролли кучлари Лазқия вилоятидаги чегара аҳолижойларни ўққа тутаётгани борасидаги “шубҳасиз” исбот-далиллар, шу жумладан, видеоматериаллар ҳам Россия мудофаа вазирлиги томонидан келтирилган.

“Пентагон, НАТО ва Сурияда инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа кўплаб ўзича ташкилотларнинг сўзга чечан вакиллари, ушбу ҳаракатларга жавоб беришга чақиришимизга қарамай, ҳанузгача сукут сақлаётгани бизни ҳайрон қолдирмоқда”, - қўшимча қилди Конашенков.