Samsung минглаб флагман смартфонларини бепул тарқатади

Технология 04 Февраль 2016 5650

Samsung компанияси Galaxy Note 5 фаблетларини оммавийлаштиришнинг янги усулини ўйлаб топди. Энди Жанубий Кореяга келаётган сайёҳларга флагман гаджетлари бепул тарқатилади, дейилмоқда компания сайтида.

Жанубий Кореяда компаниянинг бу лойиҳаси ҳамкорлари SK Telecom алоқа оператори ва Korea Tourism сайёҳлик ташкилоти бўлади. Смартфонлар февралдан бошлаб тарқатила бошланади: ҳар ҳафтада Жанубий Кореяга Сеулдаги марказий аэропорт орқали келаётган 250 нафар омади кулиб боққан сайёҳ гаджетларни вақтинчалик фойдаланиш учун олиши мумкин бўлади.

Шу тариқа йил давомида 12 мингга яқин одам фаблетдан фойдаланиб, унга баҳо бериш имконига эга бўлади. Бироқ бунда талаблар қатъий: Galaxy Note 5 ёрдамида SK Telecom хизматлари билан бепул 5 кун фойдаланиш мумкин бўлади, интернет трафик эса 1 Гбайт миқдорида чекланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13307 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20670 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10328 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11153 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38231 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52215 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:28 3 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 722 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 546 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар