Suzuki компаниясининг Ҳиндистондаги офиси - Maruti-Suzuki – Vitara Brezza номли янги кроссоверни яратди. Ford EcoSport ва Mahindra йўлтанламасларига рақобатчи бўлиши тахмин қилинаётган модель Деҳлидаги моторшоуда тақдимотдан ўтказилди.

Vitara Brezza’нинг габарит узунлиги 3995 мм, кенглиги – 1790 мм, баландлиги – 1640 мм. Ғилдирак базаси 2500 мм га, йўлни ёритиш узунлиги эса 198 мм га тенг. Maruti-Suzuki’нинг янги ишланмаси EcoSport’дан 278 мм га қисқароқ, 25 мм га кенгроқ ва 11 мм га баландроқдир.

Машинани 1.3 л ли дизелли двигатель ҳаракатга келтиради, унинг қуввати 90 от кучини ташкил қилади. Агрегат беш босқичли механик ўтказмалар қутиси билан уйғунликда ишлайди.

Indian Autos Blog маълумотларига қараганда, моделнинг стандарт таъминоти рўйхатига хавфсизлик ёстиғи, аудиотизим, ойналарнинг электроназорати, кондиционер ҳамда олд ойналарни электр кўтаргич киради.