Тожикистон ва Туркманистон учта давлат орқали ўтувчи темир йўлнинг афғон йўналиши бўйича келиша олмаяптилар

Жаҳон 04 Февраль 2016 5585

Тожикистон ва Туркманистон учта давлат, яъни Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонни боғловчи темир йўлнинг афғон қисми йўналиши бўйича келиша олмаяптилар.

"Афсуски, ушбу йўл бўйича дастурий ҳужжатни имзолашга муваффақ бўлинмаяпти, чунки бизда Туркманистон билан ҳал қилинмаган баъзи масалалар бор", деб маълум қилди Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода Душанбеда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида.

Ганжалзоданинг таъкидлашича, темир йўлнинг афғон қисми бўйича иккита йўналиш таклиф қилинган. Тожикистон таклиф қилаётган қисқа йўлнинг узунлиги 160 км ни, Афғонистон таклиф қилаётган ва Туркманистон талаб қилаётган иккинчи узунроқ йўналишнинг узунлиги 500 км дан кўпроқни ташкил қилади.

"Афғонистон билан барча масалалар бўйича келишиб олдик, фақатгина Туркманистон билан баъзи масалаларни ҳал қилиш қолди", деб айтди вазир.

Вазирнинг таъкидлашича, айни вақтда Туркманистон ҳукумати томонидан томонлар имзолаши керак бўлган тегишли келишув ўрганиб чиқилмоқда. "Бу ҳужжат имзолангандан кейин лойиҳани бевосита амалга ошириш бўйича келишувни тайёрлашга имконият пайдо бўлади, бу келишув уч давлат раҳбари томонидан имзоланади", деб қўшимча қилмоқда Ганжалзода.

Туркманистон бўлғуси темир йўлнинг Афғонистон чегарасигача бўлган ўзига тегишли қисмини қуриб битказди, бу қисмнинг узунлиги 88 км ни ташкил қилади. Айни вақтда Туркманистон ўз ҳисобидан темир йўлнинг Андха шаҳригача бўлган афғон қисмини қуриш билан шуғулланмоқда.

Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон темир йўлининг қурилиши ҳақидаги меморандум 2013 йилнинг мартида уч давлат раҳбари томонидан имзоланган. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7497 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8360 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50941 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 1654 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2559 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 3832 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Содиқ Сафоев Россия Федерация Кенгаши делегациясини қабул қилди
Кўпроқ янгиликлар