"Тошшаҳартрансхизмат" компаниясининг матбуот хизмати маълум қилишича, яқин кунларда шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган 51- ва 28-йўналиш автобуслари ҳам Wi-Fi билан таъминланади.

"Ушбу интернет-хизмат йўлга қўйилган ҳар бир автобус эшикларига махсус эълон ёпиштирилади, унда автобусда Wi-Fi борлиги ҳақида ахборот берилади. Фойдаланувчилар ўз мобиль қурилмаларида мавжуд тармоқ номини кўришлари ва унга мутлақо бепул уланишлари мумкин", дейилади компания хабарида.

Компания жамоат транспортларида 4G LTE технологиялари асосида янги интернет-хизматларни ҳам тақдим этишни режалаштирган.

Бундан олдинроқ, "Тошкент" вокзалидан "ТТЗ" бозорига қадар қатновчи 14-йўналишдаги автобуслар Wi-Fi билан таъминлангани ҳақида хабар берилган эди.