Туркия ўз ҳудуди устидан Россияга кузатув парвозини амалга оширишга рухсат бермади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг келишувларнинг бажарилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Сергей Рижков маълум қилди.

Рижковнинг айтишича, Анқара бу ҳаракати билан "очиқ осмон" бўйича келишув талабларини бузмоқда ва хавфли вазиятни юзага келтирмоқда.

"Туркия томонидан келишув талабларининг бузилиши ва номуносиб ҳаракатлар натижасида Очиқ осмон бўйича келишувга аъзо давлатларидан бирининг назорат қилиб бўлмайдиган ҳарбий фаолиятига хавфли ўрнак юзага келди", деб айтди Рижков.

Аввалроқ россиялик ҳарбий инспекторлар "очиқ осмон" келишуви доирасида Туркия устидан назорат парвозини амалга оширишлари маълум қилинганди.