Туркия ТИВ нега Россия назорат парвозини амалга оширишига рад жавоби берганини тушунтирди

Жаҳон 04 Февраль 2016 5302

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Очиқ осмон бўйича келишув доирасида Россия самолёти томонидан амалга оширилиши кутилган назорат парвозига рад жавоби нима сабабдан берилганини тушунтирди, деб хабар бермоқда РИА Новости агентлиги.

“Назорат парвозлари икки томон парвоз режаси борасида келишувга эришган тақдирдагина амалга оширилади. Россия Федерацияси томонидан сўралган 2016 йил 2-5 февраль учун сўралган назорат парвозига келсак, томонлар унинг йўналиши борасидаги келишувга эриша олмади ва, шу тариқа, у амалга ошмай қолди”, - деди ТИВ матбуот котиби Танжу Билгич.

Кўпроқ янгиликлар