Украина Олий Радасининг қарорига кўра мамлакатда олиб борилаётган декоммунизация сиёсати доирасида 4та шаҳар, 1та туман ва 160 қишлоқнинг номи ўзгартирилди. Бу ҳақдаги сўровни 230 парламентарий ёқлаб чиқди.

Бундан буён Донецк вилоятидаги Артёмовск тумани Бахмут деб атала бошланади.Бундан ташқари, ўша вилоятдаги Артёмовск шаҳри Бахмут, Дзержинск шаҳри Торецк, Красний Лиман – Лиман деб аталади. Одесса вилоятидаги Ильичёвск шаҳри Черноморск деб номланади. Рўйхатга 160 катта-кичик қишлоқ номи ҳам киритилган.