Хитойлик хакерлар Alibaba Group компаниясига тегишли “булутли” хизматидаги 20 миллиондан зиёд фаол фойдаланувчилар саҳифасига киберҳужум уюштиришди. Бу ҳақда
Reuters хабар бермоқда.

Alibaba вакилининг маълум қилишича, мутахассислар ҳужумларни биринчи босқичидаёқ аниқлаб, фойдаланувчиларга паролларни ўзгартиришни сўраб мурожаат қилишди. Бундан ташқари, компания тергов доирасида полиция билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Айни пайтда жиноятчилар қўлга олинган.

Тахминларга кўра, киберҳужум Alibaba платформасидаги носозлик сабабли амалга ошган, бироқ компания матбуот котиби тизим ишончли ҳимоя остида эканини тасдиқлаган.