YouTube видеохизмати тўғридан-тўғри эфирда 360 даражали янги турдаги видео узатишни бошлайди. Лойиҳа босқичма-босқич виртуал тармоқдаги бозорини қамраб олади ва мавжуд барча турдаги видео шаклларни ўқийдиган бўлади. Бу ҳақида BuzzFeed News портали хабар тарқатган.

Видеохизмат 360 даражали видео тасвирга олувчи камера ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказмоқда. Бундан форматдаги видео маълум масофада бизни жонли тасвирга яқинлаштиради.

YouTube хизмати 2015 йилнинг мартидан янги форматдаги видео контентини ривожлантириш бўйича фаол ишга киришганди. Июнь ойида смартфонларда 360 даражали видеоларни кўриш имконини берувчи Google Cardboard лойиҳаси ҳақида маълум қилди. Ноябрь ойида эса YouTube3D технологияни қўллаши ҳақида хабар тарқади. Бу янгиликлар хизматнинг қадамма-қадам дунёнинг энг йирик видеохостингига айланаётганидан дарак беради.