2015 йил 5 февраль куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилишича, 2016 йил 1 январь ҳолатига партия аъзолари сони 115 514 нафарга, бошланғин партия ташкилотлари сони 3374 тага етди. Аёллар сони 56 000 нафардан, 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 46 000 нафардан ошган.

2014 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сайловлар натижасида партия Олий Мажлис Қонунчилик палатисида 20 нафар депутатдан иборат фракциясини шакллантирган бўлса, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлари сони 834 нафарга (2009 йилги сайловда 469 нафар), яъни сал кам 2 баробарга кўпайган.

2015 йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан жами 15 та масала киритилиб, сессияларида 21 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилган. Партия депутатлари томонидан турли масалалар юзасидан 726 та депутатлик сўровлари юборилган ва уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган.

“2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича республика миқёсида “Кексаларни эъзозлаш – муқаддас бурчимиздир” номли ижтимоий акция ўтказилган. Акция доирасида юртимизда фаолият юритаётган барча “Мурувват” уйлари қариялари, ҳудудларда истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари, маҳаллалардаги ёши улуғ инсонларга эътибор кўрсатилди. Улар учун партия фаоли бўлган шифокорлар томонидан тиббий кўриклар ташкиллаштирилиб, саломатликларини мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар қилинди ҳамда маслаҳат ва тавсиялар берилган.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия депутатлари масъуллигида 12 та партиявий лойиҳа ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган. Йил давомида партиянинг марказий, ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари томонидан турли йўналишларда жами 5078 та тадбирлар ташкил қилиниб, уларда 334 174 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланган.

Шунингдек, www.adolat.uz расмий сайтида “Онлайн депутат” лойиҳаси ва “Ҳуқуқий маслаҳат” интерактив хизмати ташкил этилиб, фуқаролар учун партиядан сайланган депутатлар билан алоқага чиқишда янги қулайликлар яратилган.