2015 йилда Тошкент вилоятида 2 миллион тоннадан ортиқ сабзавот, 200 минг тоннадан зиёд мева етиштирилди

Ўзбекистон 05 Февраль 2016 1395

2015 йили вилоятда 2 миллион тоннадан ортиқ сабзавот, 400 минг тонна картошка, 200 минг тоннадан зиёд мева, қарийб 170 минг тонна узум етиштирилди. Бу ҳақда 4 февраль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

ЎзА хабарида келтирилишича, вилоятда сўнгги уч йилда 74 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, 4 минг 500 гектар майдонда интенсив боғлар барпо этилди, деҳқончиликка янги техника ва технологиялар, серҳосил экин навлари изчил жорий этилмоқда.

“Фурсатдан фойдаланиб, вилоятнинг деҳқон ва фермерларига, барча меҳнатчиларига ўз номимдан, халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдириб, бу йил ҳам ҳосилингиз мўл бўлсин, омадингизни берсин, деб эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз”, - деди унда иштирок этган мамлакатимиз президенти Ислом Каримов.

Мажлисда бугунги кунда Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, пахта майдонлари ҳажмини камайтириш ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш, фермер хўжаликларини оптималлаштириш, қайта ишлаш соҳасидаги мавжуд резервларни ишга солиш муҳим вазифа бўлиб турганига урғу берилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар