2015 йилда Тошкент вилоятида 2 трлн 700 млрд сўм ва 532 млн долларлик инвестициялар ўзлаштирилди

Ўзбекистон 05 Февраль 2016 1972

4 февраль куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўтган 2015 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 6,7 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 7 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси 13 фоиздан зиёд ўсгани, экспорт бўйича прогноз кўрсаткичи бажарилганини таъкидлаб ўтди.

Маърузада келтирилишича, Тошкент вилоятининг саноат соҳасидаги салоҳиятини изчил ривожлантириш дастурига асосан кейинги уч йилда 1 минг 50 та лойиҳа амалга оширилди. Шу аснода 2 триллион 700 миллиард сўм ва 532 миллион доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, 30 мингга яқин янги иш ўрни яратилгани биз учун айниқса муҳимдир. Шулар қаторида Тошкент иссиқлик электр станциясида 370 мегаватт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, табиий газни икки баробар кам сарфлайдиган буғ-газ қурилмаси барпо этилганини қайд этиш зарур.

Бу ишларимизнинг давоми сифатида ҳозирги вақтда тоғ-кон саноати, кимё ва нефть-кимё саноатида қиймати 2 миллиард 558 миллион долларлик 26 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, Чирчиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” корхонасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш мақсадида умумий қиймати 136 миллион доллардан зиёд 3 та лойиҳани жорий йилда амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар