Амстердам-Москва рейси билан келган йўловчининг жамодонида 40 та калтакесак ва 3 та тошбақа топилди

Жамият 05 Февраль 2016 2337

Москвадаги Шереметьево аэропорти божхона ходимлари Амстердам-Москва рейси билан келган, 40 та калтакесак ва 3 та тошбақани чегарадан ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган эркакни тўхтатиб қолдилар. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати сайтида хабар берилди.

"Тошбақалар картон қутиларда, калтакесаклар эса пластик стаканларда бўлган. Жонзотлар Москвага Мексикадан Голландия орқали самолётнинг юкхонасида олиб келинган", дейилмоқда хабарда.

Эркак жонзотларни бозорда сотиб олгани ва улар билан ўзининг судралиб юрувчи жонзотлар коллекциясини тўлдирмоқчи бўлганини айтган. Энди мутахассислар жонзотларнинг нархи ва улар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонот ва наботот турлари халқаро савдоси ҳақидаги конвенция таъсирига тушиши-тушмаслиги аниқланадиган экспертизани ўтказишлари керак бўлади.

Кўпроқ янгиликлар