Антарктидада илк марта халқаро шахмат баҳси ўтказилади

Жамият 05 Февраль 2016 1527

Антарктида қитъасида илк марта хитойлик аёл шахматчи Хоу Ифань ва чилилик Кристобаль Энрикес ўртасида шахмат бўйича халқаро даражадаги ўйин ўтказилади.

"Шахмат тарихида ҳали бунақаси бўлмаганди", дея бу хабарни тасдиқлаган Халқаро шахмат федерацияси вице-президенти Беатрис Маринелло.

Бу маросим Магеллан бўғози очилганига 500 йил тўлиши муносабати билан Чилининг Антарктидадаги базасида 6 ёки 7 февраль кунида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Interfax хабарига кўра, ҳудудда ҳавонинг ўзгаришига қараб кун танланади.

Жаҳон шахмат тожи учун учрашув 2016 йилнинг ноябрида АҚШда ўтказилади

Кўпроқ янгиликлар