Apple Watch соатлари "ақлли" соатлар бозорининг учдан икки қисмини эгаллади

Технология 05 Февраль 2016 1801

Apple компанияси 2015 йилда 12 млн дона "ақлли" соат сотиб, йил натижаларига кўра ушбу бозорнинг етакчисига айланди. Бу кўрсаткич бозорнинг ушбу сегментидаги барча сотилган "ақлли" соатларнинг учдан икки қисмини ташкил қилади, деб хабар бермоқда Canalys таҳлилий агентлиги.

Бу борада 2-ўринни Gear 2 соати дизайнини яхшилаган Samsung компанияси, 3-ўринни Pebble, 4-ўринни Huawei эгаллади. Huawei компанияси Android Wear операцион тизимида ишловчи қурилмаларни сотувчи етакчи OEM (ўз бренди остида бошқа компанияларнинг маҳсулотини сотувчи) компания бўлди.

2015 йилда ишлаб чиқарувчилар 37 млн дан кўпроқ фитнес-билакузуклар сотганлар. Бу борада Fitbit компанияси етакчи бўлган. Хитойнинг Xiaomi компанияси 2-ўринни эгаллаган. Компания 2015 йил давомида 12 млн та Mi Band билакузугидан сотган.

Таҳлилчилар тақиб юриладиган қурилмалар умумий бозорининг 60 фоизлик ўсишини қайд қилдилар. Бундай юқори кўрсаткични биринчи набатда Fitbit, Apple ва Garmin қурилмаларининг янги йилдаги савдоси таъминлаган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар