АҚШ суди Apple`га патент ҳуқуқларини бузгани учун 625 миллион доллар жарима белгилади

Жамият 05 Февраль 2016 1235

Суд Американинг Apple корпорациясига патентлар эгаси ҳисобланган VirnetX компаниясига унинг технологияларидан ноқонуний фойдалангани учун 625,6 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Техас штатида бўлиб ўтган суд вақтида федерал ҳакамлар шундай қарорга келишди, дея хабар бермодқа ТАСС.

Суриштирув натижаларида Apple VirnetX эгалик қилаётган бир қатор патент ҳуқуқларини бузгани аниқланди. Жумладан, суд маълумотига кўра, Калифорниядаги корпорация FaceTime видеоқўнғироқлар учун илова яратишда ва iMessage лаҳзалик хабар алмашинув хизматини ишлаб чиқишда VirnetX`га тегишли бўлган интеллектуал мулклардан ижозатсиз фойдаланган.

VirnetX Apple`га нисбатан даъво аризасини бир неча йил муқаддам тақдим этган эди. 2012 йилда бўлиб ўтган суд компания шикоятини ҳаққоний деб топиб, Apple`га 368 миллион доллар тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарган. Аммо аппеляцион суд кейинроқ ушбу ҳукмни тўхтатди. Apple мазкур ҳукм юзасидан норозилик шикоятига тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар