АҚШ суриялик қочқинлар ва Сурияда қолган сурияликларга ёрдам сифатида қўшимча 925 млн доллар тақдим қилади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Сурия бўйича донор давлатлар анжуманидаги нутқида АҚШ Давлат котиби Жон Керри маълум қилди.

Бу пуллар Сурия ва бутун минтақадаги миллионлаб одамларни егулик, бошпана, сув ва тиббий ёрдам билан таъминлаш учун гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида 600 млн доллардан кўпроқ маблағни ўз ичига олган.

Қолган 325 млн доллар ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни ривожлантириш учун мўлжалланган. Бундан 290 млн доллари ҳозирда Иордания ва Ливанда бўлган 300 минг қочқин болага мўлжалланган таълим лойиҳаларига йўналтирилади.