«Барселона» Испания Кубоги финали «Реал» стадиони «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилишини истамоқда

Спорт 05 Февраль 2016 2966

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания Кубоги финал учрашувини азалий рақиби ҳисобланмиш Мадриднинг «Реал» клуби уй стадиони «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилишини истамоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

«Барселона» Испания кубоги доирасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашувида «Валенсия» устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, амалда жавоб учрашуви олдидан финал йўлланмасини нақд қилиб бўлди. Шунингдек, иккинчи финалчи номи ҳам деярли маълум: «Севилья» «Сельта»га қарши дастлабки учрашувда йирик (4:0) ҳисобда ғалаба қозонди.

«Барселона» клуби нейтрал майдон сифатида сиғими каттароқ бўлган «Сантьяго Бернабеу»да ўйнашни маъқул кўраётгани айтилган. «Реал» раҳбарияти эса бунга қаршилик кўрсатиши кутилмоқда.

Испания футбол федерацияси ихтиёрида захира стадионлари сифатида «Висенте Кальдерон» ва «Месталья» вариантлари бор.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар