Британиялик хонанда Адель ўзининг "When We Were Young" ("Биз ёш бўлганимизда") деб номланган янги синглини ўзининг болаликдаги сурати ёрдамида реклама қилди. Сурат қўшиқчининг фейсбукдаги саҳифасида чоп этилди.

The Telegraph нашрининг қайд қилишича, Адель Эдкинс болалилигидаги суратида "жуда ёқимтой" кўринади.

"When We Were Young" қўшиғи Аделнинг "25" деб номланган аьбомидан ўрин олган 2-синглдир. Диск 2015 йил ноябрда чиққан ва Буюк Британия ва АҚШда сотувга чиқарилган биринчи ҳафта бўйича рекорд ўрнатган. Альбомдаги "Hello" сингли ҳам катта муваффақият қозонган.

Адель 15 февралда "Грэмми" мусиқа мукофотларини топшилиш тақдимотида иштирок этади, сўнгра Европа ва Шимолий Америка бўйлаб гастролга жўнайди. Унинг концертларига барча чипталар сотиб бўлингани таъкидланмоқда.