Чичарито кетма-кет учинчи марта Бундеслигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Спорт 05 Февраль 2016 1603

«Байер»нинг мексикалик ҳужумчиси Хавьер Эрнандес (Чичарито) январь ойи якунларига кўра, Германия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Унга бу борада «Вердер»нинг перулик ҳужумчиси Клаудио Писарро, «Боруссия»нинг буркино-фасолик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг ва «Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски асосий рақобатчилар бўлишди.

Ўтган ойда 27 ёшли ҳужумчи бундеслига доирасида иккита ўйинда майдонга тушган ва иккита гол урган. Унга мухлисларнинг 63 фоизи овоз беришган.

Чичарито 2015 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ҳам мухлислар томонидан энг яхши футболчи сифатида тан олинган эди.

Хавьер Эрнандес жорий мавсум Германия чемпионатининг 16 ўйинида 13та гол киритиб, битта голли узатмани амалга оширган. Эслатиб ўтамиз, у мавсум бошланиши олдидан «Манчестер Юнайтед»дан «Байер»га ўтган эди.

Чичарито кетма-кет иккинчи марта Бундеслигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Чичарито "МЮ"дан ким туфайли кетишга мажбур бўлгани ҳақида айтиб берди. Уни йиғлатишган

Кўпроқ янгиликлар