Facebook Марк Цукерберг 2030 йилга қадар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 5 миллардгача кўпайишини айтди. Бу ҳақда USA Today хабар қилди.

“Биз ҳаммани ва ҳар бир кишини бирлаштиришни истаймиз, буни бутун дунёдаги давлатлар ҳукуматлари ва турли компаниялар билан биргаликда амалга оширмоқчимиз”, - деди Цукерберг ижтимоий тармоқнинг 12 йиллигига бағишланган маросимда.

2011 йилдан буён Facebook аудиторияси икки баробарга ошди ва ҳозирда фойдаланувчилар сони 1,5 миллиард кишига етган. Цукерберг компанияси турли давлатлардаги фойдаланувчиларни тармоққа жалб этиш мақсадида ҳар хил лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, internet.org глобал лойиҳаси ва Free Basics хизматлари интернетга қулай уланиш имконини тақдим этди. Ушбу лойиҳалар Ернинг бутун аҳолисини интернетга улаб, уларга базавий интернет-сервислар, жумладан, Facebook’ка бепул кириш имкониятини беради.