Бир вақтлар машҳур бўлган Doom компьютер ўйинининг янги қисми 13 майда сотувга чиқади, деб хабар бермоқда VentureBeat нашри.

Ўйиннинг сотувга чиқиши санаси унинг трейлерида кўрсатилган. Ўйинга ҳозирдаёқ буюртма бериш мумкин. Шунингдек, ўйиннинг коллекцион нашрига 120 долларга буюртма бериш мумкин. Бу нашрга стилбукдаги (эксклюзив қути) ўйин диски ва ревенантнинг (ўйиндаги ёвуз кучлардан бири) айланувчи тагликдаги 30 см ли ҳайкалчаси киради.

Doom’нинг янги қисмидаги ўйин жараёни ўзининг классик кўринишига қайтади ва ўзидан биринчи шахс томонидан олиб бориладиган шиддатли отишмачоқни намоён қилади. Ўйин яратувчиларининг айтишича, ўйиннинг янги қисмида аввалги версияларидаги барча асосий жиҳатлар: катта пушкалар, кўплаб рақиблар ва жуда тез ҳаракатланиш бўлади.

Doom’нинг аввалги қисми Doom 3 2004 йилда чиққанди ва шу вақтгача 10 млн нусхадан кўпроқ