Жанубий Корея КХДРнинги ракеталар учирганига “фаол” жавоб қайтаришга тайёр

Жаҳон 05 Февраль 2016 2633

Жанубий Корея Мудофаа вазири Хан Мин Гу мамлакат қўшинларига КХДР режалаштираётган ракета ташувчилари парвозини “фаол” назорат қилиш вазифаси топширилди, дея хабар бермоқда “Рёнҳап” агентлиги.

Мазкур қарор матни ҳарбий амалдорларнинг фавқулодда йиғилишидан сўнг эълон қилинди. Қайд этилишича, яриморол бўйича қўшни давлатдаги ракета учирилиши қитъалараро баллистик ракета синови билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Шимолий Корея яқиндагина ядро синовини ўтказганидан сўнг бизнинг қўшинлар ақлий ва жисмоний жанговар шайлигини сақлаб туриши лозим”, - деди вазир.

Кўпроқ янгиликлар