12-14 февраль кунлари Жиззах шаҳридаги “Наврўзбулоқ” пойгагоҳида автокросс бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилади.

Мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш тўғрисида вилоят ҳокимлиги томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

"Автокросс – спортнинг техник ва амалий тури ҳисобланиб, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон миллий автомобил федерацияси, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2015 йилги баҳсларда Жиззах вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Барча автокросс ихлосмандларини Автокросс мусобақаларига таклиф этамиз", дейилади Жиззах вилоят ҳокимлиги сайти хабарида.