4 февраль куни "Камолот" ЁИҲ Наманган вилоят Кенгашининг 2015 йилдаги амалга оширилган ишлари сарҳисоби ҳамда 2016 йилга мўлжалланган ишлари юзасидан навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Наманган Ёшлар марказининг катта залида ўтказилган йиғилишда Кенгаш аъзолари билан биргаликда Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ў.Шукуров, Ҳаракатнинг ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари ҳодимлари, бошланғич ташкилот етакчилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

Йиғилишда Кенгаш раиси ҳамда ўринбосарларнинг ўз соҳалари бўйича 2015 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек ҳамкор ташкилотлар ва бошланғич ташкилот етакчилари томонидан тизим фаолиятини яхшилаш учун амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан таклифлар берилди.