Клаудио Раньери: Чемпионликми? Обама бўлмасамда, «Yes We Can» дея куйлашим мумкин

Спорт 05 Февраль 2016 3541

"Лестер" жамоаси мураббийи Клаудио Раньери ўз бошқарувидаги жамоанинг мавсум чемпионлиги учун курашдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

"Мен айтишни хоҳлайманки, "Ҳа, биз буни уддалай оламиз". Тўғри, мен Обама эмасман. Яхшиси мавҳумликни давом эттирмай қўя қолай.

Албатта, биз турнир арафасида аутсайдерлардан бири сифатида қаралаётгандик. Ҳозир ҳам ўзимизни кучлилар сифатида кўрмаймиз. Агар гранд жамоалар ўйинларини кучайтиришса, бизни яна енга бошлашади. Улар ўз ўйинларини топиб олишса, биз янада кўпроқ чопишга мажбур бўламиз.

Ҳамма ўзини босиб олсин. Мухлислар истаганча орзу қилишлари мумкин, аммо биз ердан оёғимизни узмаслигимиз, ҳаволаниб кетмаслигимиз керак. Агар, мавсум якунида биз кучли тўртликдаги ўрнимизни сақлаб қола олсак ва ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритсак, буни ақл бовар қилмас натижа сифатида қабул қилса бўлади.

Мавсум арафасида мен бу йигитларга ишонч билдирдим ва уларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келдим. Мен уларга ҳеч қачон ўтказиб юборилган голлар учун айб юкламаганман. Мен уларга "Гол ўтказиб юбординглар, бунга айтганимни бажармаганинглар сабаб бўлди" демаганман. "Окей. Биз бу вазиятни қайта кўриб чиқамиз ва кейинги сафар яхшироқ ҳаракат қиламиз", дейман.

Мен одамларим ақлли бўлишини истайман. Агар сизда ақлли ёрдамчилар бўлса, ўйин сифати янада яхшиланади. Сизда фантастик даражадаги кучли футболчилар бўлиши мумкин, лекин унда ақл ҳам бўлмаса, барчадан яхшироқ бўла олмайсиз. Менда эса жуда ақлли футболчилар бор", дейди Раньери.

"Лестер" айни вақтда АПЛнинг 25 тури арафасида турнир жадвалида 50 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Тулкилар" эртага жадвалда ўзини таъқиб этиб келаётган "Манчестер Сити"га қарши майдонга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, «Yes We Can» (Ҳа, биз буни уддалай оламиз) - will.i.am реперининг сингли ҳисобланади. Бу сўзлардан Барак Обама 2008 йилда ўзининг сайловолди кампаниясида шиор сифатида фойдаланган ва ғолиб бўлганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар