Неймарга мўмай таклиф берган жамоа «МЮ» бўлиб чиқди

Спорт 05 Февраль 2016 3991

Неймарнинг отаси томонидан ўз ўғлининг трансфери учун 190 млн евро сарфлашга тайёрлиги айтилган жамоа тахмин қилинганидек «Реал» эмас, «Манчестер Юнайтед» жамоаси бўлиб чиқди.

COPE нашрида ёзилишича, ўтган йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ҳужумчиси Неймарни сотиб олишни истаган ва каталонияликларга 190 миллион евро таклиф қилган. Бу ҳақда Неймар да Сильванинг ўзи маълум қилган.

Катта Неймарнинг таъкидлашича, ўшанда ўғли «Барселона»дан кетишни истамаган. Унинг клуб билан шартномаси 2018 йилгача тузилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Неймар учун номаълум клуб 190 миллион евро таклиф қилгани айтилган эди.

Маълумот учун, 2013 йилда "Барселона"га келган Неймар жорий мавсумда Испания чемпионатининг 18та ўйинида майдонга тушган ва 16та гол уриб, 11та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасининг 5 ўйинида урилган 2 гол ва 3 та голли узатма ҳам бор.

Неймарнинг отаси: Ўғлимга бошқа ўта ҳотамтой жамоадан таклиф берилган

Неймарнинг отаси: Ўғлим фаолиятининг охиригача «Барселона»да ўйнашга мажбур эмас

Кўпроқ янгиликлар