Нью-Йоркнинг Манхеттен мавзесидаги йўллардан бирига қурилиш крани қулаб кетиши ҳолати рўй берди. Бу ҳақда New York Daily News хабар берган.

Хабарда айтилишича, бу нохуш ҳодиса туфайли 1 киши ҳалок бўлган, жароҳат олганларнинг аниқ миқдори айтилмаган.

Полиция маълумотларига кўра, воқеа юз берган вақтда бир киши автомобил ичида қолиб кетган, қутқарувчилар уни чиқариб олишган.

Қайд этилишича, қулаган кран кўчадаги бир қанча автомобилларга зарар етказган. Унинг ўзи ҳам яроқсиз ҳолатга келган.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.