Саудиялик инвесторлар Украинада қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга 39,37 млрд Саудия риали (тахминан 10 млрд доллар) сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда Саудиянинг “Ал-Ватан” нашри хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Украинанинг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор эличи Вадим Вахрушев ўтган ҳафтада 25 нафар тадбиркор билан музокаралар ўтказган. Музокараларда қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм ва кўчмас мулк соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинган.

Учрашув иштирокчиларидан бирининг сўзларига кўра, “Истиктаб” инвестицион компанияси раҳбари Аҳмад ал-Баижаннинг фикрича, февраль учрашувлари мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаб, ҳамкорлик учун янги имкониятларни очади. “Яқин вақтлар ичида саудиялик тадбиркорларнинг Киевга, бир қатор украин делегациясининг Ар-Риёдга ташрифи кутилмоқда”, - деди тадбиркор.