АҚШ президенти Барак Обама 2017 йилги бюджетга нефтнинг ҳар 1 баррели учун 10 доллар миқдорида солиқ жорий этишни киритишни таклиф қилган. Бундан мақсад экологик тоза транспорт соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш экани айтилган. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбага асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Тахмин қилинишича, бу ғоя АҚШ конгрессидаги республикачилар таъсирида бўлган нефть компанияларига қийинчиликлар туғдиришни назарда тутади.

2015 йилнинг охирида АҚШ президенти мамлакатдан хорижга нефть сотишни тақиқлаб қўйганди.