2016 йилнинг 6 февралидан 15 августига қадар илк бор «Oltin pichoq» биринчи пазандалик чемпионати ўтказилади. Лойиҳа “Соғлом она ва бола йили”га бағишланган бўлиб, профессионал бош ошпаз ва ошпазлар, пазандалик, меҳмонхона, ресторан ва кейтеринг соҳасида ишловчилар, шунингдек, ушбу йўналишдаги касб-ҳунар коллежлари талабалари қатнашади.

4 февраль куни Ошпазлар Ассоциациасида WACS (Бутунжаҳон ошпазлари жамиятлар ассоциацияси) мезони бўйича чемпионат ҳакамалари рўйхатдан ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати профессионал, шу соҳада 10 йилдан кам бўлмаган хизмат фаолиятига эга ошпазлардан иборат. Рўйхатдан ўтган ҳакамлар чемпионатнинг туман ва шаҳар босқичларидаги энг яхшиларни саралашда қатнашади. Танлов ғолиблари Ресубликамиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафисида аниқланади.

«Oltin pichoq» танлови йўналишлари:
- Талабалар ва ёш мутахассислар тоифаси (1 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга мутахассислар)
- Ёшлар тоифаси (1 йилдан кўп иш стажига эга ёш мутахассислар)
- Ишлаб чиқариш таълими мутахассислари тоифаси
- Профессионаллар тоифаси (су-шеф, Бош-ошпаз)

Ғолиблар учун мукофотлар миқдори:
I ўрин – 5 000 000 сўм ва диплом
II ўрин – 3 000 000 сўм ва диплом
III ўрин – 1 500 000 сўм ва диплом

Чемпионатнинг Тошкент шаҳар босқичига саралаш 6 февраль куни соат 11.00да Ўзбекистон ошпазлари Ассоциациясида бошланади.