Пентагонда Саудия Арабистони Суриядаги қуруқликдаги операцияда иштирок этиш учун ўз қўшинларини юбориш таклифини билдирганидан хабардорлар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер Невададаги авиабазага ташрифи давомида айтиб ўтди.

Картер кейинги ҳафтада ушбу таклифни Ар-Риёд вакиллари билан Брюсселдаги учрашувда муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Картернинг таъкидлашича, Саудия Арабистони ҳукумати ИШИД террорчиларига қарши курашни кучайтиришга тайёрлигини намойиш қилмоқда.