Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 91 ёшли нафақахўр шафқатсизларда ўлдириб кетилди. Бу ҳақда “Актобе Таймс” маълумотига таяниб Nur.kz хабар қилди.

Хабарда келтирилиши, 1 февраль куни кекса нафақахўрнинг қўнғироқларга жавоб бермаганидан шубҳаланган қариндошлари унинг уйига борганида, унинг жасадига дуч келишади. Қариндошларининг сўзларига кўра, уйда 2-3 минг тенге (тахминан 5,5 доллар) пулдан бошқа маблағ, бойлик бўлмаган. Шунингдек, жиноятчи қариянинг тилла занжири ва кумуш узугини ҳам олиб кетган.

Криминал полиция зудлик билан жиноий иш қўзғатиб, тез орада гумонланувчи шахсни қўлга олди. У Ақтўбенинг муқаддам судланган 49 ёшли фуқароси бўлиб чиқди. Суриштирувлар мобайнида жиноятчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Жиноятчи муқаддам судланган боис умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.