Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов Туркия ҳаво ҳудудини бузгани учун Су-34 самолёти уриб туширилганидан сўнг Сурия ҳудудида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа гуруҳи яратилганини эслатиб ўтди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

“У Сурияда ҳарбий вазифаларни бажараётган Россия самолётларига нисбатан туғилажак таҳдидни олдиндан аниқлаш ҳамда зарур бўлганда парвоз хавфсизлигини таъминлаш имконияти беради”, - деди зобит.

Шунингдек, у Туркия авиацияси Сурияда кампания бошлаган тақдирда Россия-АҚШ меморандумига тўлиқ бўйсуниши лозимлигини таъкидлаб ўтди.