"Коммерсантъ" нашрининг маълумотларига кўра, Россияда жорий йилнинг январида янги автомобиллар савдоси охирги 7 йил ичидаги энг паст кўрсаткичгача тушиб кетди. Январда Россия автомобиллар бозорида 82 мингта автомобиль сотилган, бу 2010 йил январидаги кўрсаткичдан бор-йўғи 8 мингта кўпроқ автомобилни ташкил қилган. Ўшандаги кўрсаткич охирги 7 йил ичида Россия автомобиллар бозоридаги антирекорд ҳисобланади.

"Коммерсантъ"нинг таъкидлашича, январда Kia автомобиллари савдоси 20 фоизга, яъни 9 мингта машинагача тушиб кетган, компаниянинг бозордаги улуши эса 11 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, шунингдек, Hyundai’нинг савдолари 37 фоизга, яъни 8 мингта машинага тушиб кетган. Mitsubishi автомобиллари савдоси 2 баробарга камайган ва 1,6 мингта машинани ташкил қилган. Citroen’нинг савдолари 60 фоизга тушиб, 192 та машина сотилган.
Бу орада Ford савдоси 25 фоизга ошиб, 2,3 мингта машина, Suzuki’ники ҳам 25 фоизга ошиб, 570 та машина сотилган. Бироқ бу икки бренд учун бундай ўсиш ўтган йили бу брендлар машиналари жуда кам миқдорда сотилгани билан боғланган.