Россиялик экскаватор ҳайдовчиси кўчада ўйнаётган болани қор уюми остида қолдирди

Жамият 05 Февраль 2016 3669

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида қор ўйнаётган қизалоқ кўчани қордан тозаловчи машина ҳайдовчиси эътиборсизлиги туфайли қор уюми остида қолиб кетди.

"Кеча, 4 февраль куни соат 16:00да Рошинская кўчасида экскаватор ҳайдовчиси кўчани қордан тозалаш вақтида кўчада ўйнаётган болалардан бири устига қор уюми ташлаб, уни уюм остида қолдирган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар ҳайдовчининг шахсини аниқлашган, у 31 ёшда бўлиб, эътиборсизлик туфайли кўчада ўйнаётган болалар гуруҳидаги 11 ёшли қизчани қор остида қолдирган", дейилади хабарда.

Полиция маълумотига кўра, бу воқеадан кейин бошқа болалар ҳайдовчига ўз шерикларидан бири қор остида қолганини айтишган ва ҳайдовчи қизалоқни қор остидан чиқариб олган. У бу вақтда беҳуш бўлган. Тез орада тез тиббий ёрдам машинаси чақирилган ва қизча шифохонага олиб кетилган.

Айни вақтда ҳайдовчи полиция идорасига олиб кетилган. Текширув ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар