Ишдан айрилиш сизга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли содир бўлса, албатта, жуда ёқимсиз ва оғриқли ҳолат. Бу одамни тушкунликка тушириши мумкин. Шу сабабли ҳар бир давлат бундай фуқароларни янги ишга жойлашгунича имкон қадар қўллаб-қувватлайди. Қайси давлат ишидан айрилган фуқароларини максимал даражада ҳимоя қилади? Маълумотлар шу ҳақида.

Швейцария
Ишсизлар учун бериладиган пул миқдори ўртача иш ҳақининг 70 фоизига тенг. Ишсизлар қарамоғида вояга етмаган болалар бўлса, унинг миқдори 80 фоизга етиши мумкин. Бу дегани ойига 10500 франк. Ишсизлик нафақасининг берилиш муддати ишдан бўшатилгандан бошлаб, 200 кундан 520 кунгача.

Швеция
Швецияда ишсизлик нафақаси Аrbetslöshetsförsäkringen дейилади ва у мамлакатда меҳнат фаолиятини олиб борганларга берилади. Нафақанинг ҳисоб-китоби билан A-kassa суғурта компанияси шуғулланади. Суммани белгилашда ишидан айрилган одамнинг сўнги бир йилдаги ўратача ойлиги инобатга олинади.

Ўтган йилнинг кузида ишсизлик нафақасининг энг кам миқдори 320 кронадан 365 кронага оширилди. Олдиндаги 200 кун учун ўртача даромаданинг 80 фоизини, кейинги кунлар учун 70 фоизини олиш мумкин. Шу жиҳатдан айтилса, дастлабки 100 кунлик учун нафақа миқдори кунига 910 швед кронаси, охирги кунларга бориб эса 760 кронадан тўғри келади. Швецияда ишсизлик нафақаси олишнинг максимал муддати 300 кун, вояга етмаган фарзанди борлар учун 450 кунни ташкил этади.

Дания
Дания ишсизларга энг кўп нафақа тўловчи мамлакат экани билан фахрланса бўлади. Бу ерда ишсизларга охирги даромаднинг 90 фоизи миқдорида тўланади. Лекин қайд этиш керакки, нафақа ишчилардан олинган ижтимоий суғурта тўловларига ҳам боғлиқ.

Мамлакатда икки йил шу мазмундаги нафақа берилса, унинг энг юқори суммаси ойига 2 295 еврони ташкил этади. Бундай маблағни олиш учун мамлакатда сўнги уч йил ичида камида бир йил ишлаган бўлиши талаб этилади.