Велосипед - транспорт ва иқлим ўзгариш муаммосини ҳал қилувчи восита

Жамият 05 Февраль 2016 1939

Транспортни ривожлантириш Институти томонидан тайёрланган янги ҳисобот велосипедларнинг тараққиёт йўлидан олға силжиши ва велосипедга оид инфраструктуранинг қурилиши иссиқхона газларининг камайиши ва иқлим ўзгариш муаммосини ҳал этишнинг энг яхши усули эканлигини исботлайди.

Тадқиқот натижалари агар дунё шаҳарларида велосипед транспорти ва тегишли инфраструктура фаол ривожлантирилса, 2015 йилдан 2050 йилгача умумий маблағларни тежаш 25 триллион АҚШ долларни ташкил этишини кўрсатади. Шу билан бирга, 2050 йилга келиб СО2 чиқиши йўловчи транспорти секторидаги велосипедларга етарли эътибор қаратилмаган сценарийга қараганда 11% га камайиши мумкин.

Бунда “велосипед ривожланишига кучли эътибор” таърифи ҳисоботда бирор ҳаддан ташқаридаги нарсани англатмайди. Муаллифлар 2030 йилда 11% га ва 2050 йилда 23 % саёҳатлар велосипедларда амалга оширилиш сценарийларини кўриб чиқишди. Бунда қисқа масофаларга бўлган сайёҳатлар эътиборга олинган эди. Бироқ АҚШда автомобиллардаги барча сайёҳатлар беш мил масофадан ошмаслигини ҳисобга олинганда, бундай ёндашув мантиқий жиҳатдан жуда тўғри.

Шунга қарамай, етарли даражадаги ўртамиёна сценарий ҳам велосипед транспортининг ривожланиши катта ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди.

Ҳисоботда айтилишича, велотранспорт кўпроқ имкониятлар олиши мумкин бўлган шаҳарларни лойиҳалашда акцентларнинг ўзгариши, бутунлай бошқа урбанизациялашган ҳудудларни шаклланишига имкон беради. Унда йўловчиларни ташиш тизими, пиёдалар, велосипедчилар ва жамоат транспорти учун самимий муносабатда бўлади.

Сценарийга мувофиқ, дунёнинг турли хил шаҳарларида велосипед ва электровелосипедлардан фойдаланган ҳолда саёҳатларнинг кўпайиши 2030 йилга келиб энергия истеъмолини камайтиради ва йўловчи транспорти секторида чиқиндилар миқдорини 7% га, 2050 йилга келиб эса 11 % га қисқартиради. Транспортнинг ривожланиш тенденциясида СО2 чиқиши ҳозирги кундаги 2,3 гигатоннадан 2050 йилга келиб 4,3 гигатоннагача кўпайиши кутилади.

Ҳисобот муаллифлари доимий велосипед транспортини ривожлантириш қийин эмаслигини қайд қилишмоқда. Бунинг учун шаҳарларга қуйидагилар зарур:

велосипед инфраструктурасини фаол ва кенг қўламда ривожлантириш;

катта ва ўртача шаҳарларда транзит транспортига боғлаган ҳолда велосипедлар ижараси дастурини кенг жорий қилиш;

велосипедчи ва пиёдаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун қонунларни кўриб чиқиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш;

жамоат транспортига, пиёда юрадиган зоналарга, велосипед инфраструктурасига инвестиция киритиш;

шаҳар транспортини ривожлантириш ва ердан фойдаланишни режалаштиришга жавоб берадиган идораларни ўзаро узвий мувофиқлаштириш.

Автомобилларнинг оммавийлигини пасайтиришга қаратилган бир қатор қўшимча чораларни ҳам кўришга тўғри келади. Бунда шаҳар ҳокимиятлари қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

автомобилчиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш, жумладан, бепул автомобилларни тўхташ жойларини бекор қилиш, ёқилғига ва тўхташ жойлари мавжуд бўлишига оид минимал талабларга субсидияларни бекор қилиш;

қулай нарх сиёсатини яратиш ва ахборотга оид кампаниялари ўтказиш орқали велосипедлардан фаол фойдаланишни рағбатлантириш;

автомобиль эгалари учун маълум бир ҳудудларда ўтиш учун йўл ҳақи тўлаш ёки ҳар бир босиб ўтилган километрга ҳақ тўлаш, шунингдек, ташқи салбий харажат масалаларини ҳал этишга ёрдам берувчи бошқа молиявий механизмларни жорий қилиш;

автомобилчилардан йиғиладиган маблағларни бошқа барқарор ва экологик қулай транспортни қўллаб-қувватлашга йўналтириш.

Мегаполислар миллиардлаб долларларини транспорт билан боғлиқ оқибатлар билан курашишга сарфлашади, афсуски транспорт муаммоси сабаблари билан курашишга эмас. Бир тассавур қилинг, шу маблағларнинг озгина қисми велосипед инфраструктурасини ривожлантиришга йўналтирилса.

Транспортни ривожлантириш Институтининг ҳисоботи яна бир карра велосипедлар - бу энг тез, арзон, қулай ва иссиқхона газлари чиқишини камайтириш ва шаҳар йўллари ва кўчаларни автомашиналардан бўшатишнинг энг самарали усули эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Манба: Uzgeolcom.uz

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар