Хитойда мушак заводида портлаш юз бериши натижасида 8 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 05 Февраль 2016 1243

5 февраль куни Хитой жанубидаги Гуйчжоу вилояти ҳудудидаги пиротехникалар ишлаб чиқариладиган заводда кучли портлаш содир бўлди. Синьхуа агентлиги хабарига кўра, бу портлаш натижасида 8 киши ҳалок бўлиб, 9 киши жароҳатланган.

Манбанинг ёзишича, Аньшань округидаги Мачан шаҳрида юз берган бу ҳодиса ходимлар завод ҳудудидан хавфли моддалардан иборат чиқиндиларни олиб чиқаётган вақтда юз берган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу ҳодиса тафсилотларини текширмоқда.

14 январь куни Кайфэн округида ҳам пиротехника воситалари тайёрланадиган заводда портлаш содир бўлган ва 10 киши ҳалок бўлиб, 7 киши жароҳатланганди. Шунга ўхшаш ҳодиса 20 январь куни Шанжао округида (Цзянси вилояти шарқида) такрорланиб, 3 кишининг ўлимига ҳамда 50 нафардан ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлганди.

Хитойда мушак фабрикасидаги портлаш оқибатида 25 киши жароҳатланди

Кўпроқ янгиликлар