Хитойликлар қўшиқчи Мадоннани Тайвань байроғидан фойдалангани учун танқид қилдилар

Маданият 05 Февраль 2016 2376

Хитойлик интернет фойдаланувчилар АҚШлик қўшиқчи Мадоннани Тайвань байроғидан фойдалангани учун танқид қилдилар, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Қўшиқчи Rebel Heart Tour гастроль сафари доирасида Тайбэйда берган концертида елкасига Тайвань байроғини ташлаб олган. Тайвандаги маҳаллий интернет-форумларда кўпчилик Мадоннанинг бу ишини катта иштиёқ билан қабул қилган. Жумладан шарҳлардан бирида "Мадонна ўз ишлари билан Тайванни қўллаб-қувватламоқда. Тайвань ҳам Мадоннани яхши кўради", дейилган.

Ўз навбатида Хитойнинг Weibo микроблоглар хизмати фойдаланувчилари қўшиқчининг бу ишига салбий фикр билдиришган. "Тайвань ҳам давлатми? Ўлаёзгудек кулгим қистаяпти... сиз шунчаки вилоятсиз", деб ёзган шарҳловчилардан бири. "Мадонна сизнинг байроғингизга бурканиб олдию ва БМТ сизни тан олади, деб ўйлаяпсизми? Жуда кулгили", деб ёзмоқда яна бир фойдаланувчи.

Маълумки, Хитой ўзининг ҳудуди деб ҳисобловчи Тайваннинг мустақиллигини тан олмайди, бироқ у билан яқин иқтисодий алоқалар ўрнатган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар