Японияда Шимолий Корея томонидан ракета учирилишидан фавқулодда огоҳлантириш бўйича машғулотлар ўтказилди

Жаҳон 05 Февраль 2016 1750

Япониянинг Окинава префектурасида Шимолий Корея томонидан ракета учириладиган бўлса, бундан фавқулодда огоҳлантириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар ҳабар берди.

Таъкидланишича, бу машғулотларда табиий фожиалар ва фавқулодда вазиятларда ишлатиладиган фавқулодда огоҳлантириш миллий тизими J-Alert жалб қилинди. Ўқув машғулотлари давомида Окинава маъмурий маркази бўлган Наха шаҳри мэри Токиодан ракета учирилгани ҳақида ўқув сигнали олган. Шундан кейин бу сигнал барча маҳаллий давлат идораларига юборилган. Хабар олингандан кейин бир дақиқа ўтиб префектуранинг жамоат жойлари ва мактабларида овоз кучайтиргичлар орқали бу ҳақда хабар берила бошланган.

Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суганинг айтишича, Япония "мамлакат фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришни давом
эттиради". Бундай чоралардан бири "J-Alert тизими ишини текшириш" ҳисобланади.

2 февралда Шимолий Корея Электр алоқа бўйича халқаро иттифоқ ва Халқаро денгиз ташкилотини 8 февралдан 25 февралгача оралиқда сунъий йўлдош учиришни режалаштираётганидан хабардор қилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19626 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70483 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37900 Lifestyle
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 27 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 317 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 615 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1297 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 13750 Спорт
Кўпроқ янгиликлар