“Демократик ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон 06 Февраль 2016 1396

2015 йил 5 февраль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Демократик ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Анжуманда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2015 йилдаги фаолияти таҳлили, 2016 йилга мўлжалланган режалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Наримон Умаров 2015 йил сайловлар йили сифатида Ўзбекистон “Адолат” СДП учун мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрнини мустаҳкамлаш имконини берганлигини таъкидлади. Хусусан, 2014 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сайловлар натижасида партия Олий Мажлис Қонунчилик палатисида 20 нафар депутатдан иборат фракциясини шакллантирган бўлса, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлари сони 834 нафарга (2009 йилги сайловда 469 нафар), яъни сал кам 2 баробарга кўпайганлигини эътироф этди.

Маърузада таъкидланганидек, ўтган йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг фаолияти асосан қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлилий ҳамда сайловчилар билан учрашувлар каби йўналишларда олиб борилди.

2015 йилда “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг тегишли моддасига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ўзини парламентдаги кўпчилик ҳисобланган “Демократик кучлар блоки”га нисбатан муҳолифат деб эълон қилгани ҳам муҳим воқелик бўлди.

Ўтган йил давомида партия фракциясининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 40 дан ортиқ йиғилиши ўтказилиб, уларда 50 дан ортиқ қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Қонунчилик фаолиятида фракция аъзолари 26 та қонун лойиҳасига масъул бўлдилар, 7 та қонун лойиҳасига ташаббускор бўлиб, қонун лойиҳасини такомилига етказиш, муҳокамаларга тайёрлаш жараёнида ҳамда қўмита, фракция ва палата йиғилишларида маъруза қилдилар.

2015 йилда партия фракциясининг ташаббусига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида белгиланган вазифалар ҳамда Самарқанд вилоятида “Спорт ва жисмоний тарбия тўғрисида”ги қонун талабларининг бажарилиши бўйича ахбороти эшитилди.

Шунингдек, ўтган йилда амалиётда илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг “Ўзбекистонда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати ва унинг самарадорлигини ошириш истиқболлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарида замонавий техника ва технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги масала юзасидан “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан юборилган парламент сўрови бўйича ахборотини эшитдилар.

Шу билан бирга, 2015 йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан жами 15 та масала киритилиб, сессияларида 21 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди. Партия депутатлари томонидан турли масалалар юзасидан 726 та депутатлик сўровлари юборилди ва уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов партия сайловолди дастурини амалга ошириш бўйича 2015-2019 йилларга мўлжалланган комплекс амалий ҳаракатлар Дастури асосида ўтган йилда партия ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Қайд этилганидек, 2015 йил давомида партия аъзолари ҳамда БПТлари сон ва сифат жиҳатдан ўсди, дастурий ғоялар тарғиботи ва юртимиз ва жаҳон миқёсида долзарб аҳамиятга эга мавзулардаги тадбирлар кўпайди. Ушбу жараёнда партия сафидаги аёллар ва ёшларнинг фаоллиги ўсганлиги, айниқса, муҳимдир. 2016 йил 1 январь ҳолатига партия аъзолари сони 115 514 нафарга, БПТлар сони 3374 тага етди. Аёллар сони 56 000 нафардан, 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 46 000 нафардан ошди. Йил давомида партиянинг марказий, ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари томонидан турли йўналишларда жами 5078 та тадбирлар ташкил қилиниб, уларда 334 174 нафар фуқаронинг иштироки таъминланди.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия депутатлари масъуллигида 12 та партиявий лойиҳа ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар