Албанияда саноат ёки бошқа давлатларга экспорт қилиш мақсадида дарахт кесишга 10 йиллик тақиқлов киритилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Бу ҳақда Албаниянинг атроф-муҳит муаммолари бўйича вазирлиги маълум қилди.

Тақиқлов мамлакат парламенти томонидан маъқулланди. Тақиқлов экологик фалокатдан қочиш учун киритилмоқда. Таъкидланишича, қонун бўйича уйларни иситиш учун дарахтларни чекланган миқдорда кесишга рухсат берилади.

Охирги 26 йил ичида Албанияда ҳар йили ўртача 2,5 млн та дарахт кесилади.

Аввалроқ Москва вилоятида Москва автомобиль халқа йўлидан 70 км лик радиусда дарахтлар кесишни тақиқлаш ва посёлкалар ва ўрмон ўртасида ҳар қандай қурилиш тақиқланадиган ҳудудларни яратиш ғояси қўллаб-қувватланганди.