Дамашқ чақирилмаган хорижий ҳарбийларни уйига тобутларда қайтаришга ваъда бермоқда

Жаҳон 06 Февраль 2016 15955

Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим Дамашқнинг таклифисиз Сурияда қуруқликдаги операцияларда иштирок этадиган хорижий ҳарбийлар "ўз уйларига ёғоч тобутларда" қайтишларига ваъда бермоқда. Муаллим бу ҳақда 6 февралда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Муаллим Саудия Арабистони ортидан Сурияга ИШИД билан курашиш учун қўшинларини олиб киришга тайёрлигини билдирган Баҳрайнга шу тариқа жавоб берди. 

"Сурия ҳукуматининг розилигисиз Сурияга қуруқликдан ҳар қандай кириб бориш мамлакатнинг ҳар бир фуқароси қарши туриши керак бўлган тажовуз ҳаракати деб қабул қилинади. Менга буни айтиш аянчли, бироқ улар (хорижий ҳарбийлар) уйларига ёғоч тобутларда қайтадилар", деб айтди Муаллим.

Саудия Арабистони 4 февралда АҚШ бошчилигидаги коалиция таркибида Сурияда қуруқликдаги операцияда иштирок этишга тайёрлигини билдирган. The Guardian нашрининг маълумотларига кўра, Саудия Арабистони шу мақсадда Сурияга қуролли кучларининг махсус бўлинмаларининг бир неча минг аскарини юбориши мумкин.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар