Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва расмий Дамашқ Сурияда одамлар ўлимига жавобгар эканликларини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

Эрдўған бу ҳақда Сенегал президенти билан учрашувидан кейинги матбуот-анжуманда айтиб ўтди. Унинг айтишича, Россия ва Дамашқ Сурияда 400 минг одамнинг ўлимига жавобгар.

Эрдўған, шунингдек, Россияни Сурияда Башар Асад учун "митти давлат" яратишда айблади.