Эрон долларга нефть сотишни истамаяпти

Иқтисодиёт 06 Февраль 2016 6208

Эрон АҚШ долларидан боғлиқлигини камайтирмоқчи ва шу мақсадда ҳукумат нефтни еврода, нефтни етказиб беришга шартнома тузилган вақтдаги курс бўйича сотмоқчи. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги Эрон миллий нефть компаниясидаги (NIOC) манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда. Бундан ташқари, Эрон ҳукумати санкциялар олингандан кейин аввал музлатилган ҳисоб рақамларидаги пулларни долларда эмас, еврода олишни истамоқда.

Манбанинг айтишича, мамлакат санкциялар остида бўлганда Эрон Марказий банки хорижий ҳисоб-китобларни еврода ўтказишга қарор қилган. Манбанинг тушунтиришича, доллардан воз кечиш сиёсий сабаблар туфайли буюрилган.

Манбанинг таъкидлашича, Эрон миллий нефть компанияси Франциянинг Total, Испаниянинг Cepsa ва Litasco компаниялари билан долларда савдо қилмоқчи.

Юқоридаги кўрсатилган компанияларда бу хабарга изоҳ беришдан бош тортилди.

Кўпроқ янгиликлар