Ироқ Курдистонидаги меҳмонхонада чиққан ёнғинда 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий телевидениега иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Эрбил шаҳри мэри Навзод Ҳодий ҳалок бўлганлар орасида бошқа ҳудудлардан келган 14 киши борлигини, уларнинг миллати номаълумлигини айтди.

Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.