Калифорнияда чиққан йирик миқдордаги лоторея ютуғининг эгаси топилмади

Жамият 06 Февраль 2016 2296

АҚШнинг Калифорния штатида SuperLottoPlus лотореяси ташкилотчилари штат тарихидаги энг катта ютуқ – 63 миллион долларнинг эгасини топа олганича йўқ. Истисно тарзида узайтирилган бир ҳафталик муддат ҳам бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Лоторея шартларига кўра, унинг ғолиби ютуқ чиққан чиптани 5 февраль куни кечки 17:00га қадар олиб келиши керак эди. Бироқ вақт етиб келган бўлса ҳам, ғолибнинг дараги чиқмади. Натижада яна бир ҳафта муддат қўшиб берилди.

SuperLottoPlus вакили Алекс Траверсонинг айтишича, жуда кўпчилик ютуқли чипта соҳиби эканини айтиб мурожаат қилган. “Уларнинг қарийб барчаси чиптани йўқотиб қўйганини тасдиқлашмоқда. Уларнинг сўзлари ҳеч нарсани англатмайди”, - деди у.  Бахтли рақамларга эга чипта 2015 йилнинг 8 августида Лос-Анжелесдаги 7-Eleven озиқ-овқат дўконидан харид қилинган.

Агарда ғолиб аниқланмаса, ютуқ жамғармаси штат мактаблари эҳтиёжларига сарфланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар